Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Яман термасини 3:1 ҳисобида енгди

Дата: 12:02, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 2018 йилги Жаҳон ва 2019 йилги Осиё чемпионати иккинчи бирлашган раунди доирасида Яман термасини 3:1 ҳисобида енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси таркибида голларни Азибек Ҳайдаров, Станислав Андреев ва Сервер Жепаровлар киритишди. Яман устидан ғалабадан кейин жамоа ҳисобида 15 очко бор. Қолган икки ўйинда Ўзбекистон термаси Филиппин ва Баҳрайнни қабул қилади. Ушбу ўйинлар 2016 йилнинг 24 ва 29 мартида бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Кетма кет бешинчи ғалабани қўлган киритган Ўзбекистон термасининг бош тренери Самвел Бабаян Яманга қарши ютилган ўйинни шарҳлаб ўтди.

“Бугун биз савияли ўйин кўрсатдик ва ғалабани қўлга киритдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман, жамоамиз анча устун эканига қарамасдан, охирига қадар ўйинни тўлиқ ўз назоратида ўтказдилар. Бугун биз турнирга қайтдик ва ҳозир биз энг кам очко йўқотган жамоа бўлиб турибмиз”, - деб таъкидлади у.

Бабаяннинг сўзларига кўра, Яман устидан икки ўйинда ғалабага ҳам осонлик билан қўлга киритилгани йўқ ва катта меҳнат ҳисобига эришилди.

“Яманга қарши икки ўйин ҳам осон кечмади, дейишим мумкин. Бунга рақибнинг ҳимоядаги тартибли ўйини сабаб бўлди. Тўпни йўқотиши билан улар 10 киши бўлиб дарҳол ҳимояга ўтишди. Бундай ҳимояни ёриб ўтиш жуда қийин. Аммо биз буни бугун уддалай олдик. Рақиб ўйинида мураббий иши кўриниб турибди. Юлдузлар, ёрқин, етакчи футболчилар йўқ эканига қарамай, бор махсулотдан яхши ўйин намойиш қиладиган, рақобатбардош жамоа ярата олган”, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Бабаян.

Янгилик билан ўртоқлашиш: