Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Яман ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 08:51, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Ўзбек футбол амалдорлари Ўзбекистон термасининг Яман ва Иордания термалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишига доир келишувларни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Самвел Бабаян шогирдлари 20 августда Тошкентда навбатдаги ўқув-машқ йиғинларини бошлайдилар. Йиғин доирасида 24 августда Ўзбекистон термасининг Яманга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 11 ноябрда эса ҳамюртларимиз  Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказадилар”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон термаси Россиядаги жаҳон чемпиолнатининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа “А” гуруҳига тушган бўлиб, бу ерда Эрон, Жанубий Корея, Сурия ва Хитой билан ўйнайди. Ўзбекистонликлар биринчи ўйинларини 1 сентябрда Сурияга қарши ўтказадилар. Ўйин Тошкентда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: