Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Янги Зеландияни енгди

Дата: 14:01, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Янги Зеландия миллий термалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси чиройли ўйин кўрсатиб, рақибни 3:1 ҳисобида енгди. Ҳисоб 41-минутда очилди. Сервер Жепаровдан тўп олган Одил Аҳмедов уни дарвозанинг юқори ўнг бурчагига йўллади. 58-минутда Аҳмедов дублга эришди, 77-дақиқада эса Жепаров рақиблар дарвозасига учинчи тўпни киритди. Меҳмонлар ҳам қараб турмадилар ва 87- минутда Жереми Броки жамоаси хужумига чиройли якун ясади”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

“Бугун биз яхши ва анча сифатли ўйин намойиш этишга муваффақ бўлдик. Бугун ҳам Иордния билан ўтказилган ўйиндаги каби стадионда бўш ўриндиқлар кўп эди. Аммо, бугунгидек ғалабалардан сўнг, стадионларда яна мухлисларимиз сони ортади деб ўйлайман. Сабаби, мухлисларни стадионга қайтаришнинг ягона йўли - ғалаба қозониш”, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан кейин. 

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ 8 сентябр куни футбол бўйича Ўзбекистон термаси Янги Зеландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: