Футбол бўйича Ўзбекистон термасининг 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашидаги рақиблари маълум бўлди

Дата: 17:18, 14-04-2015.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2019 йилги Осиё кубоги бирлашган саралаш раундига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқичида “H” гуруҳидан жой олди. Гуруҳда Ўзбекистонга Баҳрайн, Филиппин, КХДР, Яман жамоалари рақиб бўлади. Ўйинлар 2015 йилнинг 11 июнидан 2016 йилнинг 29 мартига қадар бўлиб ўтади. Саралаш якунларига кўра гуруҳ ғолиблари ва тўртта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби тўғридан-тўғри Осиё Кубоги-2019га ҳамда ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундига йўл олади”, - деб таъкидашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

“Қуръа натижасиларидан қониқиш ҳосил қилдим. Бизнинг гуруҳдан яхши жамоалар жой олишди ва шунинг учун қизиқарли ўйинлар кўп бўлади деб ўйлайман. Асосий мақсадимиз – гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш ва жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни давом эттириш. Жамоамиз гуруҳда фаворит. Биз барча ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб, бошқа ўйинлар натижасига боғланиб қолмаган ҳолда гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш масаласини ҳал қилишимиз керак. Ўйлайманки, биз бунга қодирмиз”, – деди Ўзбекистон термасининг бош мураббийси Миржалол Қосимов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: