Футбол бўйича Ўзбекистон термасининг дарвозабони икки пенальтини қайтариб, жамоадошларини Осиё чемпионатининг бронза совриндорига айлантирди

Дата: 17:01, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термасининг дарвозабони Акмал Ҳазратқулов икки пенальтини қайтариб, жамоадошларини хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг бронза совриндорига айлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу воқеа ОЧнинг Ўзбекистон ва Ироқ термалари ўртасидаги учинчи ўрин учун ўйинида содир бўлди.

Ўзбекистон термасининг ўйини “Спорт” телеканалида тўғридан-тўғри олиб берилди. Асосий вақт ғолибни аниқлаб бермади. Ўзбекистон термасининг дарвозабони Акмал Ҳазратқулов ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида икки пенальтини қайтариб, ўйин қахрамонига айланди. Ўзбек термасида голларни Чориев, Юнусов (2 тўп) ва Ҳамроевлар киритишди.

Шундай қилиб, Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Акмал Ҳазратқулов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Даврон Абдураҳмонов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматовлар Осиё биринчилигининг бронза совриндорлари бўлишди.

Эслатиб ўтамизки, биринчилик финалида Эрон ва Япония термалари учрашдилар. Унда эронликлар ғалаба қозондилар.

 

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2016/02/12/futsal

Янгилик билан ўртоқлашиш: