Футбол бўйича Ўзбекистон термасининг ҳимоячиси тўрт ўйинга дисквалификация қилинди

Дата: 13:48, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон миллий термасининг ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни тўрт ўйинга дисквалификация қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйинчи миллий терма жамоада тўрт ўйинни ўтказиб юборади. Дисквалификация барча расмий ёки ўртоқлик ўйинлари учун амал қилади. Тўхтахўжаев 2014 йилги Осиё ўйинлари 1/8 финалидан кейин ҳакам билан тортишгани учун жазоланди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда Саудия Арабистонига 2:3 ҳисобида ютқазган эди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Бундан ташқари, Ислом Тўхтахўжаев 2015 йилги Осиё кубогининг биринчи тури ўйинида ҳам қатнаша олмайди. Чунки у саралаш босқичининг сўнгги туридаги БАА термаси билан бўлган ўйинда қизил карточка олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: