Футбол бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 13:44, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – 20 август куни футбол бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон милий терма жамоалари Боку шаҳрида ўтроқлик учрашуви ўтказадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Озарбайжон билан бўладиган учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 2015 йилги Осиё кубогига тайёргарлиги доирасида бўлиб ўтади. Унгача жамоа май ойида икки ўртоқлик учрашуви ўтказади. Хусусан, 27 ва 29 май кунлари Ўзбекистон терма жамоаси тошкентда Уммон терма жамоасига қарши ўйнайди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси “В” гуруҳида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР билан бирга ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: