Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказади

Дата: 11:51, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-19 Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Арманистонга қарши биринчи ўйини 12 июнь, пайшанба куни ўтказилса, иккинчи ўйин 14 июнь, шанба куни ўтказилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегацияси 10 июнь куни Арманистонга жўнаб кетиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида. Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушан қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Мусобақа финал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: