Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Венгрияни енгди

Дата: 09:51, 10-07-2014.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Венгрияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ўқув машқ йиғини дорасида ўзининг биринчи учрашувини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон (U-19) ёшлари Венгриялик тенгдошлари устидан Забиҳилло Ўринбоевнинг икки голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисоб ўйиннинг 16-дақиқасида очилди. Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасида Венгрия ёшлари ҳисобни тенглаштиришди ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Ўринбоев яна бир марта Ўзбекистон (U-19) ёшларини ҳисобда олдинга олиб чиқди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 11 июл куни Будапештда бўлиб ўтади. Бундан илгари Ўзбекистон ёшлар термаси Тошкентдаги ўқув йиғинини тугаллаб, Венгрияга учиб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: