Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатидаги рақиблари номлари маълум бўлди

Дата: 11:15, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Янги Зеландия пойтахти Оклендда футбол бўйича ёшлар U-20 ўртасида жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унинг якунларига кўра, Ўзбекистон термаси “F” гуруҳига тушди. Ушбу тўртликда терма жамоамиз билан яна Германия, Гондурас ва Фиджи термалари ҳам қатнашади. Ўзбекистонликлар чемпионатдаги иштирокларини Гондурасга қарши ўйин билан бошлайдилар. Бу ўйин 1 июнда бўлиб ўтади. Иккинчи турда Равшан Хайдаров шогирдлари Германия термаси футболчиларига қарши майдонга чиқадилар. Бу ўйин 4 июнга қўйилган. 7 июндаги сўнгги турда Ўзбекистон Фиджи термаси билан ўйнайди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: