Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Албания термасини енгди

Дата: 17:49, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Айни кунларда Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Албания термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Учрашувда устунликка эришган Ўзбекистон ёшлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувда Равшан Хайдаров шогирдлари орасида Забиҳилло Ўринбоев дублга эришди. Яна бир голни Ҳуршид Ғиёсов киритди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Албания ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Туркиядаги йиғин эса, 20 август кунигача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: