Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Бангладешлик тенгдошларини енгиб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқди
Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Бангладеш пойтахти Даккада Осиё чемпиоанати саралаши “A” гуруҳи 3-турида Бангладеш ёшларини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтидаги маълумотга кўра, Жасур Абдураимов шогирдлари Бутан (7:0), Шри-Ланка (3:0) ва Бангладешлик (4:0) тенгдошларини енгиб, гуруҳда 1-ўринни олдилар.
Шунингдек, 14 ва 16 ноябрда Ўзбекистон ёшлар термаси пойтахтдаги “ЖАР” стадионида Беларусиялик тенгдошлари билан 2 ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.