Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Фижилик тенгдошларини енгиб, Янги Зеландиядаги ЖЧ 1/8 финалига чиқди

Дата: 09:44, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Янги Зеландиядаги Ёшлар ўртасида U-20 ЖЧ гуруҳ босқичи якуний тури доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси Фижилик тенгдошларини 3:0 ҳисобида енгиб, 1/8 финалга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика футбол федерацияси маълумотларига кўра, голларни Илҳом Шомуродов (62-дақиқа), Забихилло Ўринбоев (64-) ва Мирджамол Қосимовлар (90-) урганлар.

Қайд этиш зарурки, “F” гуруҳидаги параллел ўйинда Германиянинг Гондурас устидан ғалабаси (5:1) Ўзбекистонни Гондурас устидан урилган ва ўтказиб юборилган голлар бўйича олдинга чиқарган ҳолда, гуруҳда 2-ўринни эгаллашига имкон берди.

1/8 финалида Ўзбекистон термасининг рақиби Австрия ёшлари бўлади. Учрашув 11 июнда Вангарей шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, ёшлар ўртасида U-20 жаҳон чемпионати 30 майда бошланган бўлиб, 20 июнга қадар Янги Зеландиянинг 7 шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: