Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Индонезиялик тенгдошлари билан ўйнайди
Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Бугун, 10 октябрда Мьянмада футбол бўйича ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати 1 тури “В” ва “D” гуруҳидаги учрашувлар бўлиб ўтади. Улардан бирида Ўзбекистон термаси тошкент вақти билан соат 14:00да Индонезия билан учрашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мьянмадаги турнир 9 октябрда бошланди ва ушбу куни “А” ва “С” гуруҳидаги жамоалар биринчи учрашувларини ўтказдилар. Илк ўйинда Мьянма ва Яман термалари куч синашди. Ушбу ўйин голсиз 0:0 ҳисоби билан якунланди. Иккинчи гуруҳдаги учрашувда Таиланд термаси Эронни 2:1 ҳисобида енгди.
“С” гуруҳида Жанубий Корея Вьетнамни қийинчиликсиз енгди – 6:0. Хитой ва Япония қарама-қаршилигида Чин-Мочинлик спортчиларнинг қўли баланд келди – 2:1.
Ўйинлар жадвали билан Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида танишиш мумкин.
Илгари ЎзТАГ 9 октябрда футбол бўйича 38-ёшлар Осиё чемпионати бошланиши ҳақида хабар қилган эди.


