Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Хитойдаги халқаро турнирида биринчи ўринни олди

Дата: 22:43, 14-09-2015.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси (U-19) Хитойдаги халқаро турнирида биринчи ўринни олди. Бу ҳақида республика Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“7 -11 сентябрда бўлиб ўтган мусобақаларда Жасур Абдураимов шогирдари 3 ўйин ўтказиб,унинг иккитасида ғалабага эришдилар ва бир ўйинда дуранг ўйнадилар”, - дейилади ЎФФ хабарида.

Биринчи ўйинда Ўзбекистон ёшлар термаси хитойлик тенгдошлари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қилдилар.

“Икки кундан кейин Абдураимов шогирдлари Сурияни 3:1 ҳисобида енгишди. Япония ёшларига қрши якуний ўйиндаги натижа эса 1:1 бўлди. Бу Ўзбекистон ёшлар термаси Хитой турнирининг бош совринини қўлга кититиши учун етарли бўлди”, - деб таъкидланади хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар термаси U-19 Осиё чемпионати саралаш ўйинларига тайёрланмоқда. Мазкур турнирБангладешда 28 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: