Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Осиё чемпионати ярим финалида ютқазиб қўйди

Дата: 13:21, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Осиё чемпионати ярим финалида КХДР термасига 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тўртинчи дақиқадаёқ КХДР ўйинчилари Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига биринчи тўпни киритиб, биринчи тайм якунича ҳисобни яна бир голга оширишди. Ўйин иккинчи таймининг биринчи 25 дақиқаси майдонда фақат бир жамоа – КХДР термаси борлигини кўрсатди. Кореяликлар ўзбекистонликлар дарвозасига яна учта жавобсиз тўп киритдилар”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

“Менимча, жаҳон чемпионатига чиққанимиз учун футболчилар хотиржамликка берилгандек кўринди. Чорак финалдан кейин эса ўйинчилар ўз вазифаларини бажариб бўлгандек бўлиб, бўшашишди. Шимолий Корея жуда тартибли ўйин кўрсатди. Аниқ пас ва тезкор ҳужумлар эвазига голлар урди. Биз эса ҳужум қила олмадик, қолаверса ҳимояда ҳам кўп хато қилдик. Энди бевосита жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрамиз”, – деб таъкидлади Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Хайдаров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: