Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқа олмади

Дата: 14:00, 15-06-2015.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Сенегал жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазган ҳолда Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқа олмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси футболчилари ёмон ўйин кўрсатмаган ва рақиб дарвозаси олдидан кўплаб голли вазиятлар яратган ҳолда битта қўпол хатога йўл қўйдилар. Натижада ўйиннинг 76-дақиқасида сенегаллик хужумчи Мамаду Тиам ўйиндаги ягона голни киритди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Энди жаҳон чемпионати ярим финалида Сенегал Бразилия билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамизки, футбол бўйича ёшлар U-20 ўртасида жаҳон чемпионати Янги Зеландияда 30 майда бошланиб, 20 июнга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: