Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Япониядаги халқаро турнирда қатнашади
Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Темур Олимжўжаев бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси U-15 Япониядаги халқаро турнирда қатнашади. Турнир жорий йил 23-30 март кунлари Токиода (Япония) бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумотлар Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида мавжуд.
Ушбу турнирда мезбон - Япония ўсмирлари ва Ўзбекистон термасидан ташқари Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон U-15 терма жамоалари ҳам иштирок этадилар.
Маълумот учун, Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг сентябр ойида ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралашида иштирок этади.


