Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термасининг Осиё чемпионати малака босқичидаги рақиблари маълум бўлди

Дата: 11:58, 05-12-2014.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Кеча Малайзияда ёшлар (U-23) ўртасида Осиё чемпионати малака босқичининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси “Е” гуруҳга тушди ва бу ерда Сурия, Бангладеш ва Ҳиндистон билан ўйнайди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Малака ўйинлари 2015 йилнинг 23-31 март кунлари бўлиб ўтади. Биринчи ўйинни ўзбекистонликлар 27 мартда Ҳиндистон термаси билан ўтказадилар, 29-мартда Бангладеш ва 31-мартда Сурия билай ўйнайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: