Футболчи Одил Аҳмедов “Анжи”ни “Краснодар”га алмаштириши мумкин

Дата: 09:41, 12-06-2014.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Таниқли ўзбек футболчиси Одил Аҳмедов “Анжи”ни “Краснодар”га алмаштириши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Краснодар” бош мураббийси Олег Кононов хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, “Анжи” ва Ўзбекистон терма жамоасининг 26 ёшли ярим ҳимоячиси яқин орада унинг жамоаси ўйинчисига айланиши мумкин.
“Мен ҳозир Краснодарда эмасман, лекин Аҳмедов бўйича музокаралар олиб борилаётганлигидан хабарим бор. Масала шу ҳафтада ҳал бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас ва шунда у жамоамизга қўшилади”, - деди Кононов.
Агар Аҳмедов “Краснодар”га ўтса, бу ерда питернинг “Зенит” клуби собиқ ўйинчиси Роман Широковнинг хужумдаги шериги бўлади.
Биз илгари Одил Аҳмедовга Москванинг “ЦСКА” жамоаси ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамизки, ўтган мавсумда Аҳмедов “Анжи” таркибида жами 34 ўйин ўтказиб, битта гол урди ва учта голли тўп узатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: