Futur Халқаро туристик кўргамасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим қилинди

Дата: 17:41, 19-01-2017.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Мадридда очилган 37-Futur Халқаро туристик кўргамасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбекистон темир йўллари”, Asia Adven tures, Central Asia Travel, Еl Mundo Tour, Olimpic Tour Service, Oriental Tales, Shohina STD ва Silk Tour туристик компаниялари томонидан тақдим қилинди.

Делегацияга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шарапов бошчилик қилмоқда.

Ўзбекистон ширкатларининг иштироки соҳанинг йирик вакиллари билан алоқа ўрнатиш, янги йўналишлар очишга имкон беради.

“Fitur 2016” – Халқаро кўргазмаси соҳани ривожлантириш бўйича минтақа ва халқаро миқёсдаги кучли платформадир. 2016 йилда унда 165 мамлакатдан 9,5 минг компания қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: