Футзал бўйича Эрон терма жамоаси Тошкентга учиб келди

Дата: 18:42, 19-04-2014.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Футзал бўйича Эрон терма жамоаси Тошкентга учиб келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал қисмига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари 19 ва 20 апрелда Тошкентда ўртоқлик учрашувлари ўтказадилар. Биринчи кунги ўйин соат 13.00да бошланади, иккинчи кунги ўйин эса биринчи кундагидан бир соат олдин бошланади. Қайд этамизки, ҳар икки учрашув пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футзал ассоциацияси матбуот хизматида.
Тошкентдаги йиғин тугаганидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 23 апрел куни Хитойга учиб кетади ва бу ерда Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиради. Жамоа 25 ва 27 апрель кунлари Ҳитой футзал терма жамоасига қарши икки ўртоқлик ўйини ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: