Футзал бўйича Тожикистон термаси Ўзбекистон билан дуранг ўйнади

Дата: 12:12, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Футзал бўйича Тожикистон термаси Ўзбекистон билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) ТР Футбол федерациясига (ТФФ) асосланган ҳолда.

“Яқинда Тошкентда футзал бўйича Тожикистон термаси ва охирги Осиё биринчилигида кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон термаси ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди”, -  дейидади ТФФ хабарида.

ТР термаси таркибида “Карон” футзал клуби ўйинчиси Файзали Сардоров хет-трикка эришди. Тожик футзалчилари икки марта ҳисобда олдинга чиқдилар (1:0 ва 3:2), аммо ғалабани сақлаб қола олмадилар.

Эслатиб ўтамизки, 13 ва 14 июлда Ўзбекистон ва Тожикистон термалари Тошкентда яна икки ўртоқлик учрашувини ўтказадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: