Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

Дата: 14:52, 07-04-2014.

Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 апрелдан бошлаб Тошкентда ўқув машғулотларини ўтказишни бошлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу йиғин жамоани Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлашга йўналтирилади. Тошкентдаги йиғин давомида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Эрон терма жамоасига қарши икки ўртоқлик ўйинини ўтказадилар. Ушбу ўйинлар 18 ва 19 апрель кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуида бўлиб ўтади”, - деб таъкидлади Ўзбекистон футзал ассоциацияси матбуот хизматидаги манба.
Пойтахтдаги йиғин якунига етгач, Ўзбекистон терма жамоаси 23 апрелда Хитойга йўл олади ва бу ерда Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиради. 25 ва 27 апрелда жамоа бу ерда Хитой терма жамоаси билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: