Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалига чиқди

Дата: 15:43, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамда ўтаётган Осиё Чемпионати чорак финалида Ливан терма жамаоаси устидан 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланма олди. Ўзбекистонлик футболчилар биринчи голни учрашувнинг 10-минутида урдилар. Учрашувнинг биринчи бўлимини 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган ўзбекистонлик футзалчилар иккинчи бўлим бошида рақиб дарвозасига кетма кет 5та тўп киритиб, якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг охирги беш минутида ливанликлар икки жавоб тўпи киритган бўлсаларда, бундан бошқасига кучлари етмади”, дея таъкидлашди Ўзбекистон футзал ассоциациясида.
Энди ярим финалда Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: