Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг биринчи ўйинида дуранг ўйнади

Дата: 15:12, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати “D” гуруҳидаги биринчи ўйин бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари куч синашдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги Марказий Осиё дербиси 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда эди. Аммо икинчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганда Қирғизистон терма жамоаси футзалчилари аввалига ҳисобни қисқартиришди, ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса ҳисобни тенглаштиршнинг уддасидан чиқишди – 2:2. Голларни Улан Рисқулов ва Эмил Канатовлар киритишди”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.
3 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда Ўзбекистон Япония терма жамоаси билан, Қирғизистон эса Жанубий Корея билан ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: