Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Алматида йиғин ўтказади

Дата: 17:10, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – 22-24 январ кунлари Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Алматида (Қозоғистон) ўқув-машқ йиғини ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қозоғистонга ташриф жамоанинг жорий йил февралда Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал қисмидан олдинги тайёргарлик босқичи бўлади. Унинг доирасида Хосе Марии Мендеза шогирдлари Қозоғистон термасига қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказадилар. Ушбу учрашувлар 22 ва 23 январда бўлиб ўтади. Терма жамоа таркибига 13 ўйинчи киради”, – деб таъкилдашди Футбол федерациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: