Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Қатарга енгилди

Дата: 17:45, 09-12-2015.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Қатарга 4:5 ҳисобида енгилди. Ушбу ўйин Қатар пойтахти Дохадаги ўқув-машқ йиғини доирасида ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерациясидан маълум қилишларича, Ўзбекистон термаси таркибида Нодир Элибаев, Константин Свиридов, Феруз Фахриддинов ва Дилшод Раҳматовлар гол урдилар.

Хосе Мария Мендез шогирдлари жавоб ўйинини 10 декабрда ўтказадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: