Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Эрон жамоасига ютқазди

Дата: 17:17, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон миллий термаси Машҳад шаҳрида Эрон жамоасига қарши ўртоқлик учрашув ўтқазди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Режалаштирилган учрашувлардан биринчиси тинчгина бошланди ва сўнгра кескинлашди. Мезбонлар тўпни назорат қилишга уринишди, Ўзбекистон термаси эса қарши хужумларга зўр берди”, - деб таъкидлашди Футзал уюшмасида.
Ўзбекистон термаси мураббийси Хосе Мария Мендезнинг тактикаси самара берди, эронлик ўйинчилар асабийлашиб, 11-дақиқада Бехруз Жафарий қизил карточка олди. Аммо Ўзбекистон термаси бундан фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган эронликлар Рустам Умаров дарвозасини ишғол қилди – 1:0. Кейин ҳакамлар бир таймда Ўзбекистон термасининг уч ўйинчисини майдондан чиқариб юборишди. Ва Эрон термаси кўпчиилк бўлиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: