Футзал бўйича Ўзбекистон термаси илк маротаба жаҳон чемпионатига чиқди

Дата: 16:21, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ - Тошкентда бўлиб ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси Ироқ устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида илк маротаба мини-футбол бўйича жаҳон чемпионати йўланмасини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Осиё биринчилиги чоракфиналида Ироқ термаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қилди. Рақиб дарвозасига голларни Дилшод Раҳматов (дубль) ва Нодир Элибоевлар киритдилар. Яримфиналда ҳамюртларимиз19 февралда Таиланд термасига қарши майдонга тушади. Бошқа яримфинал ўйинида Вьетнам ва Эрон термалари беллашади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерациясида

Шундай қилиб, Ўзбекистон илк маротаба Осиё чемпионати яримфинали ва жорий йил сентябрда Колумбияда бўлиб ўтадиган 2016 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Эслатиб ўтамизки, мини-футбол бўйича XIV Осиё чемпионати 10-21 февралда Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Ғалаба учун 16 жамоа беллашмоқда. Улар орасидан фақат бештаси жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: