Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Испанияда йиғин ўтказди

Дата: 13:09, 07-09-2016.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Испанияда ўқув-машқ йиғини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 3 сентябрда терма жамоа делегацияси португалиянинг Порту шаҳридаги йиғинни якунлаб, испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳрига етиб келди ва бу ерда 6 сентябргача навбатдаги ўқув-машқ йиғини ўтказди. Шундан сўнг жамоа Мадриддан Колумбия пойтахти Боготуга жаҳон чемпионатига учиб кетди.

Эслатиб ўтамизки, 10 сентябр-1 октябр оралиғида Колумбияда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 24 кучли термалари қатнашади. Ўзбекистон термаси Осиё вице-чемпиони мақомида “А” гуруҳида қатнашади. Гуруҳда яна Португалия, Колумбия ва Панама термалари ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: