Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Италия жамоаси билан ўйнайди

Дата: 09:33, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси италянларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув 7 сентябрга режалаштирилган бўлиб, Кали шаҳрида (Колумбия) бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ўзбекистонликлар Эрон, Португалия ва Испания билан ҳам назорат ўйинлари ўтказадилар. Ушбу ўйинлар Испаниядаги машқ йиғини доирасида бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди мамлакат Футзал уюшмасида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон термаси Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа “A” гуруҳига тушган бўлиб, бу ерда Колумбия, Португалия ва Панама термалари билан ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: