Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Латвия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – 7 ва 8 феврал кунлари футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ригада (Латвия) ўқув-машқ йиғинини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бунёдкор” бош тренери Баҳодир Аҳмедов ушбу ўйинга 14 футболчини тайёрламоқда. Улардан саккизтаси мамлакатнинг кўп йиллик чемпиони – пойтахтнинг “Ардус” жамоаси ўйинчиларидир. Йиғин давомида ўзбекистонликлар Латвия термасига қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказадилар. Жамоа Ригага 6 феврал куни учиб кетади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.


