Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Латвия термаси устидан икки ғалаба қозонди
Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ригадаги ўқув машқ-йиғини доирасида Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Латвия миллий термаси устидан икки ғалаба қозонди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотларига кўра, режалаштирилган икки учрашувнинг биринчиси 4:2 ҳисобида, иккинчиси эса 3:2 ҳисобида якунланган.
Биринчи ўйинда рақиб дарвозасига Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов ва Даврон Чориевлар (дубль) гол уришган бўлса, иккинчи ўйинда Артур Юнусов, Даврон Чориев ва Тимур Садировлар тўп киритдилар.
Ригадаги ўқув-машқ йиғини 9 февралга қадар давом этади.