Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Непални енгди

Дата: 15:39, 17-10-2017.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФ маълумотига кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Непал устидан 14:1 ҳисобда йирик ҳисобда ғалаба қозонганлар. Саралаш босқичи ўйинлари эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон термаси Марказий ва Жанубий Осиёнинг “А” гуруҳига кирди. Мамлакат футзалчилари яқин орада Туркманистон ва Қирғизистон термалари билан ҳам беллашади.

Биринчи ва иккинчи ўринларни олган жамоалар футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини оладилар. Қитъа чемпионати 2018 йилнинг 6-18 феврал кунлари хитой Тайпейида бўлиб ўтади. Осиё чемпионатида жами 16 терма жамоа иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: