Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Қозоғистон ва Вьетнам билан ўйнайди

Дата: 09:38, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси бўлажак Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 4 январидан бошлаб жамоа навбатдаги йиғинни бошлайди. Йиғин Осиё чемпионатининг бошига қадар давом этади. 2-3 ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча Алматида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўйин 22 ва 23 январ кунлари ўтказилиши маълум”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

1 февралда ўзбекистонликлар Вьетнам терма жамоаси билан Тошкентда учрашув ўтказадилар. Ҳозирда Иордания терма жамоаси билан Тошкентда 5 ёки 6 февралда назорат учрашуви ўтказиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, ўзбек термаси Тошкентга Озарбайжон ва Беларусь терма жамоаларидан бирини олиб келиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: