Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Япониядаги халқаро турнирда иштирок этади
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Колумбиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Япониядаги халқаро турнирда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнирда ўзбекистонликлардан ташқари Осиёнинг етакчи жамоаси бўлган Вьетнам термаси ҳам қатнашади. Хосе Мария Мендез шогирдлари вьетнамлик футзалчиларга қарши ўйнайдилар ва якуний ўйинда японларга қарши майдонга тушади”, - деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Ушбу турнир Колумбияда 10 сентябрдан 1 октябрга қадар ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқичи бўлади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон термаси ушбу турнирга илк маротаба 2016 йилнинг февралида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалига чиққан ҳолда йўлланма олган эди.