ФВВ 1966 йилги Тошкент зилзиласи хотирасига бағишлаб конкурс ўтказмоқда

Дата: 16:51, 18-04-2016.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – 1966 йилги Тошкент зилзиласининг 50 йиллиги олдидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва БМТТД зилзила ҳолатида ўзини тўғри тутиш ва ҳаракат қилишга доир энг яхши билимлар конкурсини ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Танловда қатнашишни истаган барча кишилар 2016 йилнинг 20 апрел куни соат 16:00гача зилзила вақтида уйда, ишхонада, мактабда, кўчада ва бошқа шароитларда қандай ҳаракат қилишингиз ҳақида бизга ёзиб юборишлари зарур. Хатти-ҳаракатларингиз намунасини, маълумотларингизни (фамилия, исм, отангизни исми, яшаш манзили, алоқа телефони) кўрсатган ҳолда, [email protected] электрон манзилга йўлланг”,  - деб таъкидлашди БМТТД.

Тўғри жавоб берганлар орасидан қуръа ташлаш йўли билан 20 нафар иштирокчи танлаб олинади ва улар ФВВ Фуқаро муҳофазаси институтининг Зилзилаларни симуляция қилиш марказига ташриф буюришади ва у ерда сейсмология ривожининг тарихи ҳақида барча маълумотларга эга бўлишади.

Бундан ташқари, улар мавжуд экспозиция билан танишадилар, 1966 йилги Тошкент зилзиласи ва сайёранинг бошқа нуқталарида юз берган бошқа йирик зилзилалар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: