ФВВ Қашқадарё вилоятида бир автомобиль бакидан бошқасиникига пропан қуйишда портлаш содир бўлганини билдирди

Дата: 17:45, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Қашқадарё вилоятида бир автомобиль бакидан бошқасиникига пропан қуйишда портлаш содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

“Жорий йилнинг 15 август куни таҳминан соат 00.25 ларда Қарши туманидаги “Жанубгаз” АЖга қарашли автогараж ҳудудидаги “Қарши-Бешкент” автомобил йўлининг 6-7 км орасида “МАН” русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилдан “ЗИЛ-130” русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилга суюлтирилган газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлган”, - дейилади хабарда.

Натижада, “ЗИЛ-130” русумли юк автомобил ҳайдовчисининг ёрдамчиси тан жароҳати олган. “Ҳозирда, жабрланган фуқаро Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган”, - дея хулоса қилинади хабарда.

Қатор ОАВда автотураргоҳда техник носозлик туфайли “Узтрансгаз” ширкатига тегишли суюлтирилган газ ташувчи юк автомобили портлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган еди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: