ФВВ кучлари ёрдамида Андижон вилоятидаги дарёлар қирғоқлари мустаҳкамланди

Дата: 11:14, 02-07-2014.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилояти масъул хизматлари билан биргаликда Қорадарё дарёсининг 6,2 минг метр ва Аравонсой дарёсининг 6,12 метр қирғоқларида мустаҳкамлаш ишларини амалга оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ФВВдан хабар қилишларича, жами ушбу қирғоқларда 974 минг куб. метр тупроқ (шағал) ва 60 минг куб. метр тош ташлаш ишлари бажарилган.
Ҳозирга қадар Қўрғонтепа туманидаги Қорадарё ва Булоқбоши туманидаги Аравонсой дарёларининг ҳолати масаласи ҳал қилинмасдан келаётган эди. Шу билан бирга сув артерияларининг мустаҳкам қирғоқ ва дамбалари баҳор-ёз ёмғир мавсумидаги селларни ҳавфсиз ўтказиб юборишнинг гарови ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: