ФВВ Тошкент вилоятидаги кўчма қабул доирасида 11 кишини ишга олди
Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) муассаса раҳбарининг Тошкент вилоятидаги кўчма қабули доирасида 11 кишини ишга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев ушбу қабулни 2017 йилнинг 17 июл куни ўтказди.
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида ташкил этилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг мутасадди ходимлари, шунингдек, Ангрен, Охангарон, Бўстонлиқ, Қибрай, Паркент туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этдилар.
Қабул давомида 19 нафар фуқаро ўзларини қийнаётган муаммо билан мурожаат қилишди. Барча мурожаатлар Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, мутасаддиларга қирғоқ мустаҳкамлаш, кўприкларни таъмирлаш, дарё ва қирғоқларни тозалаш ишларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ҳарбий хизматга қабул қилиш юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Фуқароларни кўчма қабул қилиш тадбирлари давом этмоқда.


