ФВВ зилзиладан ҳеч ким зарар кўрмаганини маълум қилди
Тошкент. 3 май.ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эрталабги зилзила натижасида вайронагарчиликлар ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.
“Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас”, - дейилади вазирлик сайтида жойлаштирилган маълумотда.
“Тошкент” сейсмостанциясининг маълумотига кўра, 3 май кунининг биринчи ярмида, Тошкент вақти билан соат 09.47да Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида кузатилган зилзила эпимаркази Тожикистон ҳудудида бўлди.
Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси кучи 6 баллни ташкил қилган. Фарғона шаҳрида зилзила кучи 4,5 балл атрофида бўлган, Андижонда 4 балл, Тошкентда 3,5-4 баллик зилзила қайд этилган.
Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3,5-4 балл атрофида бўлган, Фарғонада 4,5 балл, Андижонда 4 баллик зилзила қайд этилган.
ЎзТАГ олдин хабар қилгани каби, эрталабги зилзиладан кейин Тошкентда яшовчи айрим кишилар уйларини ташлаб ташқарига чиққанлар.