ФЖШМҚМИ ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш маркази ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоладилар
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш бўйича мустақил институт (ФЖШМҚМИ) ва Ж.Хопкинс университети (АҚШ) қошидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш маркази ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу хужжат фуқаролик жамиятининг шаклланиши муаммолари соҳасида биргаликда дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Бундан ташқари, келаси йилда меморандум доирасида қатор биргаликдаги тадбирларни ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан, келаси йилда ФЖШМҚМИ делегациясининг АҚШга ташрифи ва Вашингтонда доира суҳбати ўтказиш, ўзбек экспертларининг Марказ ходимлари томонидан ўтказилаётган тадқиқотларда иштирок этиши, ўзбек томони вакиллари учун семинар-тренинг ва стажировкалар ташкил қилиш, фуқаролик жамиятини ўрганишга доир адабиётлар билан алмашиниш кабилар кўзда тутилмоқда”, – деб таъкидлашди ФЖШМҚМИ матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, атига бир неча кун олдин ФЖШМҚМИ американинг “Глобал илмий мақолалар” маркази билан ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолаган эди.