ФЖШМҚМИ ва “Глобал илмий мақолалар” Маркази ҳамкорлик шартномасини имзоладилар

Дата: 12:09, 22-12-2014.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Фуқаролик жамиятини шакллантиришни мониторинг қилиш бўйича мустақил институт (ФЖШМҚМИ) ва “Глобал илмий мақолалар” Маркази (АҚШ) ҳамкорлик шартномасини имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу хужжат фуқаролик жамиятини шакллантириш муаммоларини ўрганиш соҳасида биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва амалий тадбирларни ўтказиш кабиларни кўзда тутади. Шунингдек, келишув 2015 йилда ФЖШМҚМИ томонидан ўтказиладиган тадбирларда америкалик экспертларнинг иштироки, институт ходимлари учун семинар-тренинг ва стажировкалар, фуқаролик жамияти соҳасидаги адабиётлар билан алмашинишни ҳам кўзда тутади”, – деб таъкидлашди ФЖШМҚМИ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: