Гандбол бўйича Ўзбекистон термаси ўсмирлар ўртасида Жаҳон Кубогини қўлга киритди

Дата: 09:35, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Гандбол бўйича Ўзбекистон термаси 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги 2016 йилги Жаҳон Кубогини ютиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Гандбол федерацияси маълумотларига кўра, ўзбек термаси кубок финалида Германия термасини 17:16 ҳисобида енгди.

Эслатиб ўтамизки, гандбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги 2016 йилги Жаҳон Кубоги Италияда 44-маротаба бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: