“Газпром” 5 млрд кубометр ўзбек табиий газини харид қилади

Дата: 16:43, 29-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – 2017 йилда “Газпром” россия компанияси 5 млрд кубометр ўзбек табиий газини харид қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари материалларига асосланган ҳолда.

Маълумотларга кўра, “Газпром” 2016 йилда Ўзбекистондан 6,2 млрд млрд кубометр газ сотиб олган. 2017 йилда 5 млрд кубометр харид қилишни режалаштирмоқда.

“Газпром” ўрта муддатли истиқболда ўзбек газини харид қилиш масаласи бўйича маслаҳатлашувлар олиб бормоқда ва МБК шартларида “Жел” конини ўзлаштириш бўйича бошланғич техник вазифа устида ишлашни давом эттирмоқда деб таъкидланади хужжатларда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: