“Газпром экспорт” газ учун Ўзбекистонга $2,5 млрд тўлайди

Дата: 18:07, 12-04-2017.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – “Газпром экспорт” газ учун Ўзбекистонга $2,5 млрд тўлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Газпром экспорт” МЧЖ ва “Ўзтрансгаз” АК ўртасидаги ўзбек газини етказиб бериш бўйича беш йиллик шартнома қиймати ана шу суммага баҳоланмоқда. Бу ҳақида РИА Новости “Газпром экспорт” асосланган ҳолда хабар қилди

Эслатиб ўтамизки, “Газпром экспорт” ва “Ўзтрансгаз” АК ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.

Хужжатга мувофиқ, Ўзбекистон “Газпром”га 2018 йилдан бошлаб беш йил давомида 4 млрд кубометр газ етказиб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: