Gazprom International Ўзбекистондаги Шахпахти конидан газ қазиб олишни кўпайтирди

Дата: 16:42, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Gazprom International компанияси 2014 йил бошидан бери Ўзбекистон жанубидаги Шахпахти конидан 110,2 млн кубометр табиий газ қазиб олди. Бу, лойиҳа даражасидагидан 8,7 млн кубометрга кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2014 йилда конни реконструкция қилиш ва ўзлаштириш бўйича лойиҳани амалга ошираётган Gazprom International мутахассилари бу ердан 300 млн кубометр газ қазиб олиб жўнатишни режалаштирмоқдалар. Геология-техник ишлар дастурига мувофиқ операцион компания жорий йилда бешта газ қудуғида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда, булардан тўрт қудуқ фойдаланилмаётган фонддан қайта тикланади”, - деб таъкидлашди Gazprom International матбуот хизматида.
Жорий йил бошидан бери икки газ қудуғи фойдаланишга топширилди, учинчи қудуқни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 1 май ҳолатига келиб, коннинг ишлаб турган газ қудуқлари сони 21 тани ташкил қилади, улардан кунига ўртача 902 минг кубометр газ қазиб олинади. 2004 йилдан бери кондан қазиб олинган газнинг умумий ҳажми 2,6 млрд кубометрни ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: