“Газпром” томонидан ўзбек ва туркман газларини сотиб олиш масаласи очиқлигича қолмоқда
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – “Газпром” томонидан ўзбек ва туркман газларини сотиб олиш масаласи очиқлигича қолмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) чоршанба куни.
Бундан бир оз илгари россиянинг “Ведомости” газетаси “Газпром” бошқаруви аъзоси, компаниянинг газ, газ конденсат, нефт қазиб олиш бўйича департамент бошлиги Всеволод Черепановнинг IV Петербург халқаро газ форуми дориасидаги изоҳларини эълон қилди. Хусусан, унда “компания кейинги йил балансини режалаштиришда ўрта осиё газини сотиб олишни тўхтатишдан келиб чиқмаётганлиги” маълум қилинган.
Ушбу мақолада газета “Газпром”даги манба” “Интерфакс”га компания яқин орада “Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишдан бутунлай вос кечиш ниятида эканлиги, аммо, бунинг учун, ушбу келишувларни мустаҳкамлаган ҳукуматлараро шартномаларни бекор қилиш зарурлиги” ҳақида ҳам хабар қилди. Газетанинг маълумот беришича, “ушбу шартномаларни бекор қилиш бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда”.
Аммо “Интерфакс” сайтида “Ведомости” асосланган мақолани топишнинг иложи бўлмади.
Айни пайтда “Газпром”нинг марказий осиё мамлакатлари билан газ харидларига доир муносабатларини бир сўз билан оддий эмас, деб таърифлаш мумкин.
Мисол учун, 2009 йилнинг апрелида “Известия” газетаси “Марказий-Осиё – Марказ 4” газ қувурида катта ёнғин чиққани ва натижада туркман газини Россияга етказиб бериш тўхтаб қолгани ҳақида хабар қилган эди. 2012 йил декабри охирида iaftnews ахборот агентлиги “Газпром” ўзбек газидан қисман вос кечгани ҳақида ёзди.
Айнан ўшанда “Газпром” ўзбек газини харид қилиш ва 2013-2015 йилларда уни “Ўзбекистон ҳудуди орқали транспортировка қилиш ҳақида шартномалар имзолаган эди. Айни пайтда харид ҳажмлари 2012 йилдагига қараганда (8,686 млрд куб. метр газ) сезиларли равишда қисқарганлиги хабар қилинган эди. Хусусан, 2013 йилда “Газпром” Ўзбекистондан фақат 7,5 млрд куб. метр газ сотиб олишни режалаштирган.
Шу сабабли ҳозирда ўзбек ва туркман газининг асосий экспортчиси ХХР ҳисобланади. Ушбу давлат “Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон-Қирғизистон-Хитой” газ қувурининг тўртинчи босқичини қуришга киришди.


