“Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Дата: 14:46, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Кеча, 13 сентябрда “Газпром” АЖ бош идорасида ширкат бошқаруви раиси Алексей Миллер ва “Ўзбекнефтегаз” МХК бошқаруви раиси  Алишер Султоновнинг ишчи учрашуви бўлби ўтди. Бу ҳақида россия газ холдинги сайтида маълум қилинган.

“Тарафлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, гап Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш, шунингдек, республика ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида борган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси нефть ва газни қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш ишлари билан шуғулланади.

2015 йилда “Газпром” 6,38 млрд куб. м. ҳажмда узбек газини харид қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: